Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, тадбирда 2023-2024 йилларда гимнастиканинг барча йўналишлари бўйича Осиё чемпионатларини ўтказишга номзод давлатлар масаласи кўриб чиқилди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон 2023 йил октябрь ойида Акробатика бўйича Осиё чемпионати, 2024 йил май ойида Спорт гимнастикаси бўйича XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ва Бадиий гимнастикаси бўйича XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатларига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бундан ташқари, жорий йилди мамлакатимизда Спорт гимнастикаси ва Паркур мураббийлари учун мажбурий ўқув курслари ташкил этилади.
AGU Бош Ассамблеяси тадбири давомида, шунингдек, Осиё гимнастика иттифоқи президенти, AGU вице-президентлари (зоналар бўйича), Ижроия қўмита аъзолари, гимнастика йўналишлари бўйича техник қўмиталари раҳбарлари ҳам овоз бериш йўли билан аниқланди. Овоз бериш натижаларига кўра, Раҳмон Ал Шатри (Қатар) AGU президенти этиб қайта сайланди.
Ўзбекистон гимнастика федерациясининг бир қатор вакиллари AGUда турли лавозимларга сайланишди.