Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июнда “Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини такомиллаштириш буйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-290-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра:
2024/2025 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида Университетнинг педагогика таълим йуналишларига (алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йуналишлари бундан мустасно) қабул жараёнлари икки босқичда амалга оширилади.
Бунда:
дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади;
дастлабки имтиҳон доирасида абитуриентларнинг педагогик касбга мойиллиги ўрганилади;
кириш тест синовларида қатнашишга фақат дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга рухсат этилади.
Бундан ташқари ушбу қарорга асосан қуйидаги ишлар амалга оширилади:
2023 йил 1 январдан бошлаб Университетга академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.
2023 йил 1 январга қадар Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ихтисослик кафедраларига камида 15 нафар малакали хорижий мутахассислар жалб қилинади;
2023 йил 1 сентябрга қадар халкаро эътироф этилган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка кирган хорижий олий таълим муассасалари билан хамкорликда Университетда камида 3 та қўшма таълим дастури ташкил этилади.