2020-2021 ўқув йили баҳорги семестридан бошлаб, Тошкент давлат стоматология институти жамоасига 25 та хорижий педагоглари ишга қабул қилинди.

Ҳамкор университетлар орасида дунёдаги QS халқаро рейтингга кирувчи Италиянинг Милан университети, Финляндиянинг JAMK университети, Россиянинг РУДН университети ва бошқалар ўрин эгаллаган.

Мазкур педагоглар «Стоматология» ва «Даволаш иши» йўналишдаги фанлардан маъруза ва амалий фанларни ўқитишга жалб қилиндилар.