Мазкур тадбир “Yoshlar Ventures” ташаббуси ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Садуллаев ташаббусида ташкил этилди.

Лагерда юртимиз бўйлаб келиб тушган 1000 дан ортиқ аризадан саралаб олинган 103 та жамоа, яъни 206 нафар иқтидорли ёшлар ўз стартап ғояларини тақдим этди.

Ушбу нуфузли лойиҳада Тошкент давлат тиббиёт университети (ТДТУ) талабалари ҳам фаол иштирок этди:

  • Сапарбаева Журсиной — иштирокчи
  • Аҳмедов Диёрбек — иштирокчи
  • Жолдасбаева Альбина — жамоа координатори

Улар томонидан тақдим этилган “Cardio-HELP” стартапи — юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш, хавф даражасини баҳолаш ва фойдаланувчиларга соғлом турмуш тарзини шакллантиришда кўмаклашувчи рақамли платформа сифатида эътироф этилди.

ТДТУ жамоаси “HackUnicorn” лагери давомида соҳадаги мутахассислар — менторлар билан яқиндан ҳамкорликда иш олиб борди, лойиҳаларини такомиллаштирди ва инвесторлар олдида тақдимот қилиш имкониятига эга бўлди.

Бу каби ташаббуслар ёшларнинг ташаббускорлиги, технология ва тиббиёт кесишмасидаги янги ғояларнинг амалиётга татбиқ этилишида муҳим пойдевор ҳисобланади.

Бугунги кичик ғоялар — эртанги катта ютуқлар заминидир!

ТДТУ ёшлари ўз билим ва интилишлари билан мамлакатимиздаги инновацион тараққиётнинг фаол иштирокчиларига айланмоқда.