Тошкент давлат транспорт университети буюртмачилигида 2023 йил 30 май куни ўтказилган 1219,3 млн сўмлик давлат харидида иштирок этган 2 нафар тадбиркорнинг барча ҳужжатлари харид комиссияси томонидан фойдаланилган компютернинг IP-манзили орқали электрон платформага юкланганлиги аниқланди.
Натижада Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг:
➖10-моддаси (рақобат ва холислик принсипи);
➖14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви);
➖46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилган ва бошқа қонунбузилиши ҳолатларига ҳам йўл қўйилган.
Мазкур ҳолатлар бўйича шу куннинг ўзида харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.
Бундан ташқари, ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига сўровнома киритилди.
Агентликнинг тақдимномасига биноан Тошкент давлат транспорт университети томонидан 5 июнь куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.
Тошкент давлат транспорт университети томонидан ўтказилган давлат хариди бекор қилинди
Давлат харидида иштирок этган 2 нафар тадбиркорнинг барча ҳужжатлари харид комиссияси томонидан фойдаланилган компютернинг IP-манзили орқали электрон платформага юкланганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитидаги нутқи
- Ўзбекистон Президенти “Марказий Осиё – Корея Республикаси” форматидаги ҳамкорликнинг бешта стратегик йўналиши бўйича таклифларни илгари сурди
- Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими тубдан такомиллаштирилади
- Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолди
- Гулистонда банкоматни бузишга уринган шахс қўлга олинди
- «9 соат»нинг сири нимада? — Азиза Қурбонова Президентнинг Кореядаги иш куни ҳақида ёзди
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади
- “Чорвоқ”да чўкиб кетган ота ва икки ўғил ҳодисаси тафсилотлари маълум қилинди
- Бакалавриатни имтиёзли диплом билан битирганларга малака тоифаси берилади
- Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди