Бу ҳақда Давлат тест марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида маълум қилинди.
Тест синовлари 2 та мутахассислик фани ва чет тили (инглиз, немис, француз) дан ўтказилади.
Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 25 тадан жами 75 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 2 соату 30 дақиқа вақт ажратилади.
Чет тили бўйича Б2 ва ундан юқори даражадаги миллий ва халқаро сертификатга эга талабгорлар чет тили бўйича имтиҳондан озод қилинади ва уларга шу фан доирасида олиш мумкин бўлган максимал балл берилади. Уларга тест синовида 2 та мутахассислик фани учун 1 соату 40 дақиқа вақт ажратилади.
Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 207,5 балл бўлиб, мутахассислик фанлари бўйича ҳар бир тоғри жавоб учун 3,1 баллдан (жами 155 балл), чет тили фани бўйича эса 2,1 баллдан (жами 52,5 балл) берилади.
Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани 18 август куни 15:00 дан бошлаб Давлат тест марказининг магистр.дтм.уз сайтидан олишлари мумкин бўлади.
Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 18:30 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралади.