Ҳозирги кунда институтда сall-center ва консультация хоналари ташкил этилиб, телефон аппаратлари, компьютерлар, телевизор ва вай-фай қурилмалари билан жиҳозланган.

Институт расмий веб сайтида қабул жараёнлари бўйича зарур маълумотлар жойлаштириляпти.

Тошкент фармацевтика институтига кириш тест синовлари  2 та фан, яъни кимё ва биология фанларидан бўлиб ўтади. Кимё фанидан ҳар бир тест саволига тўғри жавоб учун – 3,2, биология фанидан эса – 3,1 балл берилади.

Шунингдек, Тошкент фармацевтика институтининг Магистратура босқичига қабул квоталари ҳам тасдиқланган. Унга 6 та мутахассислик бўйича жами 78 та, шундан 13 та давлат гранти ва 65 та тўлов контракт асосида қабул қилиш белгиланган.

Жорий ўқув йилидан бошлаб янги “Экспериментал ва спорт фармакологияси” мутахассилиги очилди ва унга 10 нафар магистрант қабул қилинади.