Бир неча кун олдин Тошкент ушбу кўрсаткич бўйича 11-ўринда эди.

Маълумотларга кўра, ҳавода майда PM-2,5 дисперс заррачасининг меъёрий қийматларидан ортиши ҳавонинг сифат даражаси "қониқарсиз" бўлишини таъминлади.

Рейтингда Қозоғистон пойтахти Остона ҳавоси энг ифлосланган шаҳар сифатида қайд этилган. Шунингдек, Ченгду, Пекин, Уҳан (Хитой), Лаҳор (Покистон), Дубай (БАА), Деҳли (Ҳиндистон) шаҳарларида ҳам ҳавонинг кескин ифлосланиши кузатилган.