IQAir портали маълумотларига кўра, кеча ёғишни бошлаган қордан сўнг Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари орасида ҳаво ифлосланиши бўйича 94-ўринга тушди.
Мониторинг станцияси маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 08:00 да PM2.5 концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг йиллик PM2.5 йўриқномаси қийматидан 1,5 баравар юқорилигини кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 февраль кун Тошкент шаҳар ҳавоси iQAir рейтингида яна ҳавоси энг ифлос шаҳарларни орта қолдириб 1 ўринга чиқиб олганди.