Мониторинг натижаларига кўра, шу йилнинг 28 февраль куни соат 9:00 ҳолатига Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосида ПМ 2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 87,36 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган меъёрдан 2,49 марта ошди (РEМ 35 мкг/м3).

Маълумот учун: Атмосфера ҳавоси ифлосланиши бўйича маълумотлар “Ўзгидромет“ томонидан тегишли давлат органларига юборилади.

“Ўзгидромет“ маълум қилишича, тегишли давлат органлари томонидан ҳам ҳозирги кунда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини камайтириш мақсадида бир қанча ишлар (рейдлар, экспертиза ва текширувлар) амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, ҳозирги кунда бир қанча ваколатли давлат органлари ва соҳа олимлари томонидан Тошкент ҳавосининг ифлосланишини олдини олиш ва экологик вазиятни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Аҳоли очиқ ҳаводаги фаолиятларини қисқартиришлари, хонадан ташқарига чиққанда ниқоб тақишлари керак, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 26 февраль куни ёғган қордан сўнг Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари орасида ҳаво ифлосланиши бўйича 94-ўринга тушиб, IQAir порталида инсон саломатлиги учун зарарсиз дея таснифланганди.