Кинематография агентлиги ва “Россия-Культура” телеканали ҳамкорлигида “Ҳайвонлар ҳақида диалоглар” 16 қисмли илмий-оммабоп фильм яратилди.

Фильм “Ҳужжатли ва кинохроникал фильмлар киностудияси” ҳамда “2В” студияси билан ҳамкорликда тасвирга олинди.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Иван Затевахин, постановкачи оператор Владимир Кокоров. Кинокартинада Тошкент ҳайвонот боғидаги жониворлар ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмдан боғ мутасаддилари, соҳа мутахассислари ва бошқалар билан суҳбатлар, диалоглар жой олган. Мазкур фильм 5 февралдан ҳар якшанба куни "Россия-Культура" телеканали орқали эфирга берила бошлади. Навбатдаги қисми эртага соат 11:20да (Тошкент вақти билан) намойиш этилади.