Қарор билан Тошкент шаҳри транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди. Унда қуйидагилар назарда тутилди, жумладан:
- аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 60 фоизга етказиш;
- автобуснинг ўртача ҳаракат тезлигини 18 км соатдан 24 км соатга етказиш;
- транспорт воситалари учун 150 минг ўринли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш;
- метрополитен тармоғи узунлигини 103 кмга етказиш.
Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилади.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:
- замонавий рақамли ва “яшил” технологияларни қўллаш орқали Тошкент шаҳрида транспорт, йўловчи ва пиёдалар оқимларини узлуксиз мониторинг қилиш асосида йўл ҳаракатини ташкил этиш,
- Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини яратиш;
- ҳудудлардан кириб келадиган асосий автомобиль йўлларидаги жамоат транспорти бош бекатлари (автобус ва метро) кесишмаларида транспорт воситаларининг кўп қаватли тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш;
- Тошкент шаҳри ерусти метро линиялари ҳамда йўл ўтказгичлари остида, хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш.