Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" матбуот хизмати хабар берди. Хабарда таъкидланишича, агар тажриба ўзини оқласа, бошқа бекатларда ҳам бу лойиҳа тадбиқ этилади. Шунингдек, янги қурилаётган метро бекатларида эса йўловчилар учун қатор қулайликлар бўлиши лойиҳалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, дунёнинг аксарият метрополитенларида ҳозирги кунда ҳожатхона ҳамда она ва бола хоналари мавжуд эмас. Фақат Токио метрополитенида бундай имкониятлар яратилган. Сабаби Токио метрополитенида 300 га яқин метро бекатлари мавжуд бўлиб, умумий узунлиги эса 300 кмдан ортиқ. Токио метросидан фойдаланувчи йўловчилар бир манзилдан бошқа бир манзилга бориши учун ўрта ҳисобда 2-3 соат давомида метро хизматидан фойдаланишади.
Тошкент метрополитенида эса йўловчилар энг узоқ манзилга ўрта ҳисобда 40-50 дақиқа атрофида етиб боради.