Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени ахборот хизмати мазкур хабарга муносабат билдирди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 10 октябрь санасида соат 17:12 ларда Чилонзор йўналишининг миллий боғ-Новза перегони эстакасида ҳаракатланаётган 29-сонли ҳаракат таркибида йўловчилар оқими кўп бўлгани боис техник носозлик ҳолати кузатилган.
Ушбу ҳаракат таркиби 12 дақиқа вақт давомида ҳаракатлана олмаган. Машинист томонидан ўрнатилган тартибда кўрилган чора-тадбирлар натижасида поезд ҳаракати қайта йўлга қўйилган.
Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда.