Бу ҳақида Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Катталар ўртасидаги ушбу дунё биринчилиги 6-12 октябрь кунлари пойтахтимиздаги «Ҳумо Арена» саройида ўтказилади. 13 октябрь куни эса жамоавий баҳслар бўлиб ўтади.
Шу ўринда яна бир янгиликни айтиб ўтишимиз керак, бу йил ўзбек дзюдосининг 80 йиллиги ҳам кенг нишонланади.