Онлайн тарзда бўлиб ўтган очилиш маросимида IT-Park директорининг инновациялар бўйича ўринбосари Жахонгир Ражабов, ОТМ ўқув ишлари бўйича проректори Қахрамон Хаитов, Ёшлар ишлари бўйича ректор маслаҳатчиси Хасанхўжа Абидов ва «Andromed Elite» хусусий клиникаси директори Сарвар Акбаров иштирок этдилар.

Очилиш вақтида Қахрамон Хаитов табрик сўзи билан чиқиб ушбу тадбир талабаларнинг IT лойиҳаларини янги босқичга олиб чиқишини ва бунинг учун уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатилишини таъкидлади.

Жахонгир Ражабов, ўз навбатида, тиббиёт соҳасида ахборот технологияларини ривожлантириш муҳим ва долзарб эканлигини таъкидлади.

Махсус таклиф қилинган меҳмон – «Andromed Elite» хусусий клиникаси директори Сарвар Акбаров «Талабадан директоргача» мавзусида тақдимот қилди ҳамда тиббиёт соҳасида бизнес яратиш ва юритиш тажрибаси ҳақида гапирди.

Ушбу инкубация маркази талабаларга стартап экотизими соҳасида асосий ва фундаментал билимларни ўзлаштиришга имкон беради, шунингдек кичик технологик лойиҳалар яратиш учун қулай шароит яратади.

Инкубация марказларини ташкил этишдан мақсад иқтидорли ёшлар орасида яратилган инновацион лойиҳаларнинг сифати ва сонини кўпайтиришдир, деб хабар беради IT-Park матбуот хизмати.

Маълумот учун: Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда 13 та инкубация марказлари очилган, улардан 9 таси Тошкентда, 3 таси Қаршида ва 1 таси Самарқандда.