Аёллар ўртасида ташкил этиладиган мазкур мусобақада дунёнинг энг кучли саблячи спортчилари жам бўлишади.

Беллашувлар “Олимпия шаҳарчаси”да ташкил этилиши режалаштирилган. Дастурга кўра, 27–28 март кунлари яккалик, 29 март куни эса жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.