Бу йилги танловда 2500га яқин асар намойиш қилинади. Шундан 2000га яқини Тошкент шаҳри, республикамизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан юборилган. 500 та картина эса чет эллик ёш рассомлар томонидан тақдим этилган.
“Тошкент қувончлари” анъанавий IХ–Халқаро болалар расмлари Биенналеси жорий йилнинг 19 декабридан 23 декабрига қадар давом этади.
Ғолиблар 23 декабрь куни соат 15:00да Ўзбекистон бадиий академиясининг анжуманлар залида тақдирланади.