М. Мирхамидов 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Адлия катта маслаҳатчиси.
М.Мирхамидов 2006 йилдан бошлаб прокуратура тизими органларида турли лавозимларда фаолият юритган.
2023 йилдан бугунги кунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунийлик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.