Ташрифнинг мақсади —икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан иборат.

Учрашув давомида икки томон вакиллари ҳамкорликда амалга ошириш мумкин бўлган истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқиб, муҳокама этдилар.

Тошкент шаҳар ҳокими россияликларни пойтахтимиздаги янгиланишлар ва ўзгаришлар билан таништириб, охирги 2 йилда қурилишлар кўлами 32 фоизга ўсгани, ялпи ички маҳсулот эса 14 фоизга ортганлигини маълум қилди. Инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларга эътибор қаратиб, бунда Тошкентнинг тараққиёти ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитларни яратиш масаласи устувор эканлигини билдирди.

Хусусан, Россия томонига «Дарё бўйи бизнес сити», Логистика маркази, пойтахтимизнинг янги – Янги ҳаёт тумани учун ажратилган ҳудудда инфратузилмани яратиш ва ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар тақдим этилди.

Лойиҳаларнинг барчаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди ва улар булар бўйича мулоқотлар давом этишини билдиришди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.