Тупроқнинг ҳаддан зиёда намланиши оқибатида дарахтларнинг илдиз тизими заифлашиши мумкин. Бу эса дарахтлар ва йирик шохларнинг қулаб тушиш хавфини оширади, айниқса эски ёки қийшайган дарахтлар кўп бўлган ҳудудларда, дейилади ахборотда. 

Шунингдек, аҳолидан яна қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя қилишини сўрамоқда:

– автомобилларингизни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирманг;
– шаҳар кўчалари ва ҳовлиларда ҳаракатланаётганда эҳтиёткор бўлинг;
– иложи борича эски ва қийшайган дарахтлар бор жойлардан узоқроқ юринг;
– ўзингизни, яқинларингизни ва шахсий мол-мулкингизни асранг.

Фавқулодда вазиятлар юз берса, қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилинг: 112, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.