Меҳмонларни қарши олган Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг бошлиғи Шароф Раҳмонов бу биринчи учрашув эмаслигини эслатди. Бундан олдин ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган ва ҳозир аниқ келишувларга ўтиш вақти келди. Хусусан, меҳмонларга «Технопарк»нинг янги ишлаб чиқариш линиясини молиялаштиришда иштирок этиш ҳамда йўл ва таъмирлаш техникасини етказиб беришни кредитлаш масаласини кўриб чиқиш таклифи билдирилди.
Делегация раҳбари, корпоратив департамент бошлиғи, бошқарув раисининг ўринбосари Михаил Автухов «Совкомбанк» раҳбарияти Тошкент билан ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини таъкидлади. Ишлаб чиқаришга инвестиция киритишдан ташқари меҳмонлар ижтимоий лойиҳалар билан, масалан, инфратузилмани янгилаган ҳолда ижтимоий уй-жой қурилишига қизиқиш билдирмоқда, ҳамда бу борадаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Учрашув якунида иккала тараф бугуннинг ўзида «Технопарк» билан илк шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга, сўнгра ҳамкорликни кенгайтириб, бошқа фаолият соҳаларига ўтишга келишиб олдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.