Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Олмазор туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаронинг ёнидан 3 гр “гашиш” моддаси топилган.
Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Жиноят қидирув бўлими катта тезкор вакили Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор вакили билан келишган ҳолда, мазкур ҳолат юзасидан ўзининг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув ҳужжатлари доирасида гумондорни жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 1000 АҚШ доллари олади.
Аммо у қолган 1200 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ катта тезкор вакили ҳам процессуал тартибда ушланди.
Ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур катта тезкор вакилларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.