Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига старт берилди ва 2021 йилнинг 24 октябрь санаси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгиланди. Илк бор Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида ўтадиган Президент сайлови янгиланган миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора ўтказилади.

14-Тошкент шаҳар сайлов округи томонидан ҳудудда сайлов жараёнларига тайёргарлик масалаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз борди. Бугунги кунда округда 822 та сайлов участкаси, уларда 8891 нафар аъзолар бор. Аъзолар орасида 7346 нафари аввалги сайловларда қатнашганлар, 1545 нафари биринчи маротаба қатнашаётганлар.

Округда сайловчилар сони дастлабки рақамларга кўра, 1.707.682 нафарни ташкил этади. Буни туманлар кесимида оладиган бўлсак:

Бектемир тумани – 19 та сайлов участкаси, 38.524 нафар сайловчи;

Мирзо Улуғбек тумани – 96 та сайлов участкаси, 187.451 нафар сайловчи;

Миробод тумани – 44 та сайлов участкаси, 89.426 нафар сайловчи;

Сергели тумани – 50 та сайлов участкаси, 127.560 нафар сайловчи;

Учтепа тумани – 84 та сайлов участкаси, 180.766 нафар сайловчи;

Чилонзор тумани – 77 та сайлов участкаси, 160.625 нафар сайловчи;

Шайхонтоҳур тумани – 84 та сайлов участкаси, 187.075 нафар сайловчи;

Юнусобод тумани – 109 та сайлов участкаси, 213.258 нафар сайловчи;

Яккасарой тумани – 35 та сайлов участкаси, 62.499 нафар сайловчи;

Янгиҳаёт тумани – 40 та сайлов участкаси, 73.149 нафар сайловчи;

Яшнобод тумани – 81 та сайлов участкаси, 178.683 нафар сайловчи;

Олмазор тумани – 103 та сайлов участкаси, 208.666 нафар сайловчилар бор.

Барча сайлов участкаларидаги комиссиялар Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ўз ишини қонунийлик, мустақиллик, холислик, очиқлик, ошкоралик ҳамда шаффофлик тамойилларига тўла амал қилган ҳолда ташкил этади.

Тошкент шаҳар учаска сайлов комиссия аъзоларининг маълумоти ҳақида гапирсак, уларнинг 6824 олий, 1730 нафари ўрта-махсус, 337 нафари ўрта маълумот эгаси ҳисобланади.

Уларнинг миллатига назар ташласак, 7948 нафар ўзбеклар, 67 нафар қорақалпоқлар, 204 нафар қозоқлар, 426 нафар руслар, 68 нафар тожиклар, 23 нафар корейслар, 155 нафар бошқа миллат вакиллари ташкил этади.

Аъзоларнинг ёши 1148 нафари 21-30гача, 2226 нафари 31-40 гача, 2506 нафари 41-50 гача, 2501 нафари 51-60 гача, 510 нафари 60 ёшдан ошганлар.

Сайлов участкаси аъзоларидан аёллар сони 1550 нафарни ташкил этади. Раис аёллар 445 нафар, раис ўринбосари аёллар 435 нафар, котиб аёллар 571 нафарни ташкил этади.

Матбуот анжумани давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Тошкент шаҳридаги участка сайлов комиссиялари раисларига гувоҳномалар топширилди.

                                                                     Баҳор ХИДИРОВА,

                                                                  “Янги Ўзбекистон” мухбири