Ҳолат юзасидан Агентлик томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига юзага келган қонунбузилиши ҳолатларни бартараф қилишга қаратилган тақдимнома киритилганди.
Шунга асосан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўз фаолиятида манфаатлар тўқнашуви келиб чиқишига имконият яратиб берган ва сабабчи бўлган мансабдор шахсларга қонунчиликка мувофиқ жазо чоралари қўлланилди.
Жумладан, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари билан меҳнат шартномаси бекор қилиниб эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ҳамда қолган ўринбосарларга нисбатан тегишли тартибда интизомий жавобгарлик билан боғлиқ жазо чоралари қўлланилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимидаги оилавий ва кўп тармоқли поликлиникалар ва тиббиёт муассасаларида “Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш тиббий диагностика лабораторияси” (“SS-LAB”) МЧЖнинг аҳолига пуллик тўлов асосида клиник диагностика лаборатория хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ фаолияти тўлиқ тугатилди, деб хабар беради Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати.