Kun.uz'нинг ёзишича, 16 январь куни кечки пайт ҳаво сифати индекси (AQI ) 230 га етгани кузатилган, бу эса жуда носоғлом кўрсаткич ҳисобланади. Бу борада Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида Ҳиндистон пойтахти Деҳлини ортда қолдириб, 1-ўринга чиқиб олди.
Мутасадди ташкилотлар томонидан ҳаво сифати яхшилаш мақсадида қатор чора-тадбирлар режалаштирилган. Жумладан, қурилиш майдонларида ҳавони муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш, автотранспорт воситаларининг экологик стандартларга мослигини таъминлаш, саноат корхоналарида замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ва шаҳар атрофида «яшил белбоғлар» яратиш каби ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Бироқ қилинаётган ишлар, режалар иш бермаяпти. Тошкент шаҳри ҳавоси кундан кунга зарарланиб, Тошкент шаҳри AQI кўрсаткичида дунёнинг энг ифлосланган шаҳарлари қаторидан жой олиб келмоқда.