🔹 12 та сайилгоҳ
🔹 25 та аллея
🔹 524 та маҳаллада «яшил зоналар»
🔹 140 га майдонда атракционлардан ҳоли бўлган Жамоат парки ва мини яшил парклар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда бугун мутасаддилар томонидан ташкил этилган очиқ мулоқотда маълум қилинди, дея хабар беради "Нигоҳ" телеграм канали.

Айтилишича, 2023 йилга қадар шаҳарнинг умумий майдонининг кўкаламзорлаштириш даражасини 30% гача кенгайтириш кўзда тутилган.