Шу муносабат билан қуйидаги вазифалар белгиланди:
- икки ҳафта муддатда илмий асосланган ҳолда пойтахтнинг қайси кўчасида қандай дарахт ва экинларни жойлаштириш бўйича тақдимот қилиш;
- йил якунига қадар Бўзсув сув иншоотининг бўш турган 40 гектар майдонида “яшил ҳудуд” ташкил этиш;
- икки ой муддатда пойтахтга янги қўшилаётган ҳудудларнинг 1,5 минг гектарида дарахтзорлар ташкил этиш ишларини бошлаш;
- ҳудудларда йил якунига қадар аҳоли массивларида 855 гектар майдонга эга “яшил майдон” ҳамда 585 гектар майдонда жамоат паркларини ташкил этиш. Бунда ушбу ҳудудларни ер ва мулк солиғидан озод қилиш;
- дарахтларни бино ва иншоотлар мулкдорларига бириктириш ва кадастр паспортини тақдим этиш тизимини жорий этиш.