Фуқаро Г.Н. бунча пул тополмагач, «Тоҳир» ва «Гулмира» унга яшаш хонадонини сотиб, пулларни беришларини талаб қилади.

У эса ушбу хонадон уларга кўп болали оила бўлгани учун Президент совғаси сифатида берилгани, уйнинг кадастр ҳужжатлари ҳали расмийлаштирилмаганлигини айтади.

Бундан фойдаланган «Тоҳир» ва «Гулмира» фирибгарлик йўли билан мўмай даромадни қўлга киритиш мақсадида тил бириктириб, унга уй учун кадастр ҳужжатини тайёрлаб беришларини айтишади.

Сўнгра уйнинг кадастр ҳужжатини 10.000 АҚШ доллари эвазига Миробод тумани ҳокимиятидаги танишлари орқали расмийлаштирилганлигини айтиб, ушбу пулларни ҳам қўшиб, жами 27.300 АҚШ долларини беришини талаб қиладилар.

Мазкур аризага асосан, шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаролар У.Т. ва А.Г.лар Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчасидаги «Ялпиз» номли кафеда ариза муаллифи Г.Н.дан 27.300 АҚШ долларини олиб, унга сохта кадастр ҳужжатини бераётган вақтда ашёвий далиллар билан ушландилар.

Кўрилган чоралар натижасида У.Т. ушбу қалбаки ҳужжатни ўзига тегишли ноутбукда ясаганлиги аниқланиб, ноутбук ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Яккасарой тумани бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди, 28,211-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси

Коррупция ва иқтисодий жиноятларга

қарши курашиш бошқармаси