“ТошИЭМ”га келувчи юқори босимли магистрал газ қувурида юзага келган носозлик сабабли бир неча туманларнинг айрим ҳудудларида 2022 йил 20 июнь соат 18:00дан 21 июнь соат 06:00 га қадар иссиқ сув таъминоти вақтинча қисман тўхтатилади. Бу туманлар:
— Миробод;
— Яккасарой;
— Яшнобод;
— Мирзо Улуғбек;
— Юнусобод;
— Шайонтоҳур;
— Чилонзор;
— Сергели.
Юқори босимли газ қувурида юзага келган носозлик бартараф этилиши билан иссиқ сув таъминоти тикланади.
“Toshissiqquvvati” ДУК ноқулайликлар учун узр сўрайди, деб ёзилди келтирилган манбаада.