Юнусобод тумани Ҳасанбой ҳудуди КХАЙ, Исломобод, Аҳроробод кўчаларидаги ҳамда Қолоқтепа мозори ёнидаги жами 5 та манзилнинг чегара ҳудудларига ўрнатилган газ ҳисоблагичларни давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли жорий йилнинг 27 март куни соат 10:00дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. 

Шундан аҳоли истеъмолчилар:

-  "Ҳасанбой", "Исломобод", "Шарқ ҳақиқати, "Катта Ҳасанбой" МФЙлардаги жами 4 600 та уй хўжаликларида;

Улгуржи истеъмолчилар:

-  Улгуржи истеъмолчилар 105 та.

Кўрик якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади, дейилади расмий манбада.