Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ҳолатига Тошкент шаҳрида саноатда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 16,7 триллион сўмни ташкил этган.

Бу ўтган йилнинг мос даври билан таққосланганда 13,8 фоизга ўсган.

Кузатилаётган даврда Тошкент шаҳрида ЯҲМ таркибида саноат тармоғининг улуши 33,2 фоизни ташкил этган.

Йиллар кесимида ошкент шаҳрида ЯҲМ таркибида саноатнинг улуши (январь-июнь ҳолатига): 

2017 йил – 30,6 фоиз;

2018 йил – 34,9 фоиз;

2019 йил – 34,8 фоиз;

2020 йил – 34,4 фоиз;

2021 йил – 33,2 фоиз.