Шу билан бирга тиббий таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган унинг меъёрий-ҳуқуқий асослари бир қатор ҳужжатларда белгилаб берилди ва шулар асосида муҳим йўналиш ва натижалари ижроси таъминланиб келиняпти.

Тиббий таълим жараёнини фаоллаштириш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясида «Тиббиёт моҳирлари» I Халқаро олимпиада ўтказиляпти. Ушбу олимпиаданинг ўзига хос томонларидан бири талабаларнинг нафақат назарий билимлари, балки шифокорлик фаолиятида муҳим бўлган амалий кўникмаларни эгаллаш даражаларига алоҳида эътибор қаратилади. Олимпиадада Ўзбекистон Республикасининг 11 та тиббиёт олий таълим муассасалари талабалари билан бир қаторда МДҲ давлатлари тиббиёт олийгоҳлари талабалар жамоалари беллашяпти.

Олимпиада қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

1.Тиббий биологик фанлар

2. Терапия (ички касалликлар ва неврология)

3. Репродуктив саломатлик (акушерлик ва гинекология, педиатрия)

4.Хирургия (анестезиология и реанимация, хирургия; офтальмология, оториноларингология)

Тошкент тиббиёт академиясида ривожланган давлатларнинг тажрибасига таянган ҳолда тиббий таълимни ривожлантиришда инновацион ёндашув асосида симуляцион таълим тизимини жорий этиш аҳолига юқори малакали хизмат кўрсатишда мустаҳкам амалий кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлашга замин яратилади.

Олимпиада жараёни замонавий таълим тизими талабларига кўра инновацион ёндашув асосида симуляцион технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бунда жамоалар симулятор роботлар, фантом ва манекенларда йўналишлар бўйича амалий кўникмаларни намойиш этади.

Ҳайъат аъзолари таркиби асосан ташқи экспертлар яъни соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган юқори малакали мутахассислар, БЖССТ ва ЮНEСКО ташкилотларидан жалб этилган мутахассислардан иборат.