Мулоқот чоғида "Daegu Haany University" президенти Бюн Чанг Ҳоо бошчилигидаги делегация вакиллари билан тиббий таълим йўналишида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олинди. Мазкур ОТМ билан академия ўртасидаги ҳамкорлик самарали давом этиб келаётган алоқалар ривожида муҳим аҳамият касб этади. Икки томонлама билим ва тажриба алмашиш борасидаги саъй-ҳаракатлар мавжуд салоҳиятни янада ошириш имконини бермоқда.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бир неча кун аввал академия профессори Г.Собирова раҳбарлигидаги бир гуруҳ талабалар академик мобиллик алмашинув дастури асосида ушбу университетда билим ва кўникмаларини ошириб қайтган эди.