Шу боис мамлакатимизда Корея таълим стандартлари асосида шифокор ва ҳамширалар етиштириш, қўшма дастурларга мувофиқ мутахассислар малакасини ошириш, илмий тадқиқотлар олиб боришга катта қизиқиш билдириляпти. 

Хусусан, Kyungwoon университети Жанубий Кореянинг Кёнсан-Пукто провинцияси Гуми шаҳрида жойлашган энг навқирон ва нуфузли олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. 

1997 йилда ташкил этилган ушбу нодавлат ўқув юртида 4500 дан зиёд талаба таҳсил олади. Бу ердаги 6 факультетдан бири тиббиёт ва соғлиқни сақлаш йўналишида мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган.

Эътиборли жиҳати, ушбу университет билан Тошкент тиббиёт академияси ўртасида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда.

Яқинда бўлиб ўтган “ASEAN-Корея ректорлари форуми” доирасида Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмоновга Kyungwoon университети “Фахрий профессори” унвони берилди.