ТТА ректори, профессор Алишер Шадманов конференцияда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси, жумладан, профилактик тиббиётни ислоҳ қилиш, коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида олиб бораётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Экологик омилларнинг сўнги ўн йил ичида аҳоли саломатлигига қай даражада салбий таъсир этаётгани  хусусидаги муҳим маълумотларга эътибор қаратди.

Корё университети тиббиёт коллежи жамоат саломатлиги мактаби директори, профилактик тиббиёт факультети  профессори Чой Жей Ук ўз сўзида Тиббиёт академияси ва Корё университети ўзаро ҳамкорликда катта ютуқларга эришаётгани, тажриба алмашиш йўлга қўйилгани, кадрлар тайёрлаш, илмий ишлар қилиш, малака ошириш ва ушбу йўналишлардаги ҳамкорликни самарали  давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди. 

Таъкидланганидек, ривожланган мамлакатларда  саноат ишлаб чиқаришнинг жадал суръатларда  ўсиб бораётгани, бир томондан иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатиб, аҳоли фаровонлигини  оширса, иккинчи томондан экологик муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Биосферанинг ифлосланиши   турли экологик касалликларни юзага чиқараяпти.

Тошкент тиббиёт академияси билан Корё университети ўртасида 2016 йилда имзоланган меморандумда соғлиқни сақлаш соҳасида таълимни такомиллаштириш, экологиянинг антропоген таъсири, табиий рессурслардан оқилона фойдаланиш борасида билим ва тажрибаларни алмашишга келишиб олинганди.

Ўшандан буён бу икки таълим даргоҳи профессор-ўқитувчилари ўзаро ҳамкорликда ташкилий ва ўқув-услубий ишлар жараёнига  юқори малакали мутахассислар ва олимларини  жалб этиб, Тошкенг тиббиёт академиясида "Атроф-муҳит ва инсон саломатлиги" магистратура йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган 2 та дарслик чоп этишга эришди. 2018 йилда улар ҳамкорлигида Илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди.

Айни кунда Тиббиёт академиясининг 2 нафар ёш олими Корё  университетида докторантура босқичида таҳсил олмоқда.

                                                                      Гулчеҳра Мирзаева,

                                  Тошкент тиббиёт акаемияси  матбуот котиби