Шунингдек, барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органларида раҳбар ўринбосарларидан бирига рақамлаштириш бўйича (Chief Digital Officer) вазифа юклатилади. Бу эса рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, ахборот технологиялари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш жараёнида самарали ва очиқ мулоқотни йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга.
Тошкент тиббиёт академияси илмий жамоаси йиғилишда шу йилдан бошлаб «Рақамли идора» лойиҳасини амалиётга тадбиқ этиш маълум қилинди. Мутахассисларнинг электрон ҳужжат айланиши ва иш юритув жараёни бўйича тақдимоти эшитилди.
—Энди олий таълим муассасасидаги барча маъмурий тартиб-таомиллар ва операция жараёнлари рақамлаштирилади, — деди Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Алишер Шадманов
Ва бу жараёнда академия илмий педогогик жамоаси ва ходимларининг рақамли технология бўйича саводхонлиги ва малакаси оширилади, улар ахборот технологиялари ва хавфсизлиги бўйича ўқитилади. 2021 йилдан бошлаб академия иш фаолиятида рақамли тизим бошқаруви, маълумотлар базаси ва «булутли» платформани юритиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш йўналишларида халқаро IT-сертификатини олиш назарда тутилган.
Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати.