Энергетика вазирлиги мазкур хабарга муносабат билдирди.
Таъкидланишича, бу хабар мутлақо асоссиз бўлиб, бугунги кунда нафақат Наманган вилоятида, балки республика бўйича газ тўлдириш шохобчалари фаолияти тўхтатилиши кўзда тутилмаган.
Ҳозирда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектлари етарли босимда табиий газ таъминотига эга бўлгани учун газ тўлдириш шохобчалари фаолиятини тўхтатишга эҳтиёж мавжуд эмас.
Фарғона водийсидаги газ шаҳобчаларининг ишлаш вақти босқичма-босқич узайтирилиб, бугунги кунда 14-15 соатдан (соат 7:00дан 21:00гача) фаолият юритмоқда ва яқин кунларда уларнинг иш фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.