“Фан ва технологиялар нашриёт-матбаа уйи” нашриётида профессор Дўстмурод Норқулов ҳамда ўқитувчи Дилдора Қорабоева ҳаммуаллифлигида, профессор Ўрол Aбилов масъул муҳаррирлигида тайёрланган “Тарихий-маданий мерос ва миллий ўзликни англаш” номли монография нашр этилди.

Монографияда тарихий-маданий мерос феноменининг илмий ва ижтимоий фалсафий асослари таҳлил қилинган. Шунингдек, тарихий-маданий мерос феноменининг миллий ўзликни англаш жараёнларига таъсири, тарихий тафаккур ва тарихий билимларнинг ўзликни англашдаги ўрни, глобаллашув ва тарихий-маданий меросни асраш масалалари, Ўзбекистонда маданиятни ривожлантириш ва тарихий-маданий меросдан фойдаланиш консепцияси каби масалалар ҳам тадқиқ этилган бўлиб, бу борада чиқарилган илмий хулосалар, назарий асосланмалар ижтимоий-фалсафий билимларни тўлдиришга хизмат қилади, деб ёзмоқда Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати.