“Иқбол” МФЙда яшовчи И.У. ўз уйида 8 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини ва бошқа электр жиҳозларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 342 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Тошкент тумани бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.