Жумладан, шу кунгача бошқарма, туман ва шаҳар адлия бўлимларига 4 минг 335 та ариза келиб тушган бўлиб, жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган мурожаатларнинг 3 минг 829 таси кўриб чиқилди. Уларнинг  2 минг 846 таси қаноатлантирилган бўлса,  983 та фуқаронинг мурожаатига ҳуқуқий тушунтириш берилган. 

Бекобод шаҳар адлия бўлимига 2 гуруҳ ногирони И.Маҳмудов мурожаат  қилиб, меҳнат дафтарчасида ёзилган иш даврларини меҳнат стажига қўшиб беришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган. Мазкур мурожаат мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиб, фуқаро манфаатида юзасидан Нурафшон туманлараро маъмурий судига шикоят тартибида ариза киритилди. Суд қарори билан И.Маҳмудовнинг иш стажларини ҳисобга олиш мажбурияти пенсия жамғармаси Бекобод шаҳар бўлими зиммасига юклатилди.

Фуқаро Т.Раҳимжановнинг 3,6 млрд. сўм компенсация пули ундириш бўйича қилган мурожаати Адлия бошқармаси томонидан кўриб чиқилди ва Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Натижада даъво аризаси  суд томонидан қаноатлантирилиб, фуқаро фойдасига ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Шунингдек, фуқаро З.Усмонова ва бошқаларнинг Ўрта Чирчиқ туман халқ таълими бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 май куни эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори бўйича С1 даражадаги халқаро сертификатига эга бўлган ўқитувчиларга устама пуллари тўланмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди. Натижада жами 114,4 млн. сўм миқдоридаги устама пулларини ундириш бўйича Фуқаролик ишлари бўйича  Ўрта Чирчиқ туманлараро судига ариза киритилди. Натижада ўқитувчиларга устама пуллари ундириб берилиши таъминланди.

Қайси бир идора ёки ташкилотга йўлланган ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг ташвиши бор. Фуқароларнинг мурожаатини ўз вақтида ўрганиб, муаммосини ҳал этиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш эса инсон қадрини яна бир поғона юксакка кўтаради.

Хуршид Пирназаров,

Тошкент вилояти адлия бошқармаси

масъул ходими