Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасига қарашли туман ва шаҳар марказлари орқали жорий йилнинг ўтган 9 ойида 760 минг 577 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, шундан 675 минг 94 таси бевосита марказлар орқали амалга оширилди. 85 минг 483 нафарга яқин фуқаро давлат хизматларидан мустақил равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фойдаланди.

 Таҳлилларга кўра, давлат хизматлари кўрсатиш бўйича мурожаатларнинг 93 мингга яқини болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш, 57 минг 425 тасини фуқароларнинг руҳий касалликлар бўйича, 57 минг 329 тасини кадастр паспортини шакллантириш,  54 минг 174 тасини Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш, 54 минг 106 тасини электрон рақамли имзо (ЭРИ) олиш, 15 мингга яқинини тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этади.

Аҳолига янада кенг қулайликлар яратиш, чекка ҳудудларда яшаётган фуқаролар узоғини яқин, оғирин енгил қилиш, қолаверса, хизматларнинг қулай ва шаффоф усулларини жорий этиш мақсадида 6 минг 521 та сайёр хизматлар кўрсатилди.

Муса КАРИМОВ,

ДХА Тошкент вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи