Подполковник Алиасқаров Азизбек Алиасқарович - Тошкент вилояти ИИББ 1-минтақавий ҳудуд, Паркент тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Алиасқаров тайинловга қадар вилоят ИИББ иккинчи минтақавий ҳудуд Оҳангарон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Баймухамедов Эркинжон Иргашевич - Тошкент вилояти ИИББ 3-минтақавий ҳудуд, Бекобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Э.Баймухамедов тайинловга қадар Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Турғунов Илғор Турғунович - Тошкент вилояти ИИББ 3-минтақавий ҳудуд, Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

И.Турғунов тайинловга қадар Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармасида бўлинма бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Ҳусанов Дилшод Ғаниевич - Тошкент вилояти ИИББ 4-минтақавий ҳудуд, Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Д.Ҳусанов тайинловга қадар вилоят ИИББ Биринчи минтақавий ҳудуд Қибрай тумани 3-сонли ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

ИИББ Ахборот хизмати