Тошкент вилояти фермер хўжаликлари ва пахтачилик кластерлари шартномавий мажбуриятларини уддалашди. Йиллик 100,20 фоизга, яъни, 245 минг 850 тонна улкан хирмон бунёд этиб, давлатга пахта сотиш режасини ортиғи билан бажарди.
Маълумки, жорий йилда вилоятнинг 8 та туманларида пахта-тўқимачилик кластерлари амалиётга татбиқ этилиб, жами 72,2 минг гектар майдонга чигит қадалди. Ҳосилдорликни ўртача гектарига 1,2 центнер ошириш ҳисобига 245,4 минг тонна ҳосил олишни режа қилинган эди.
Шунингдек, 118 та юқори унумли пахта териш машиналари, 1270 дона тиркамалар (100 фоиз таъмирланиб) шунингдек, 1986 та отрядларда, 139 минг нафар теримчилар жалб этилди.
Вилоятнинг Юқори Чирчиқ тумани пахтакорлари — 109,73, Оққўрғон тумани — 102,58, Ўрта Чирчиқ тумани-102,12, Чиноз тумани- 100,94, Пискент тумани- 100,1, Бўка, Бекобод, Қуйи Чирчиқ туманлари -99 фоиз кўрсаткич билан хирмонга муносиб ҳисса қўшди.
Тошкент вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати