Мамлакатимизда 13 йилдан бери ўтказилиб келинаётган ушбу мусобақада барча вилоятлар ҳамда қўшни Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистондан келган 900 нафар спортчи иштирок этди.

Баҳслар ёшлар, ўсмирлар, катталар ўртасида таэквондонинг икки оммавий йўналишларида кечди.

Олимпия спорт тури бўлган таэквондони оммалаштириш мақсадида ўтказилган ушбу мусобақада Тошкент вилоятининг ёш спортчилари 7 та олтин ҳамда 1 та кумуш медални қўлга киритди, дея хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.