Гарчи, уларнинг олдини олиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрилаётган бўлсада, вазият яхши томонга қараб ўзгариши жуда секин кечмоқда. Чунки бу ҳаракатларда «қарс икки қўлдан» чиқмаяпти. Пиёдалар масъулиятни ҳис этишмаяпти.
Масаланинг ана шу томонларини инобатга олган ҳолда вилоят ЙҲХБ томонидан мунтазам равишда «Диққат, пиёда!” кенг қамровли тадбири ўтказиб келинаяпти. Тадбир самарадорлигини ошириш, унинг таъсир доирасини кенгайтириш учун эса фақат жарима жазоси тайинлаш билан чекланилмаяпти. ЙҲХБда пиёдалар томонидан содир этилган ҳар битта қоидабузарликни ўша қоидабузар пиёда яшайдиган маҳаллага бориб муҳокама қилишга, бир қоидабузарлик сабаб бошқа фуқароларга ҳам қоидалар талабларини тушунтириб, профилактик суҳбатлар ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бир кунда ўтказилган ана шундай тадбирда 230 нафар қоидалар талабларини бузган пиёдалар хатти-ҳаракати муҳокама этилди.
Учрашувда, шунингдек, пиёдалар иштирокидаги ҳодисаларнинг оғир оқибатларини ўзида мужассам этган кўргазмали воситалардан ҳам самарали фойдаланилмоқда.
«Ҳурматли пиёдалар! Йўл ҳамиша тасодифларга тўла бўлган, хавф-хатар ҳам мавжуд. Ундан асраниш эса, аввало, ўз қўлингизда эканини унутманг. Йўлларда доимо ҳушёр ва сергак бўлинг. Унутманг, сиз кўриб турган нарсаларни ҳайдовчи кўрмаслиги мумкин. Ҳайдовчилар, сиз ҳам йўлда хавф тўсатдан пайдо бўлишини доимо ёдда сақланг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!” дейилади Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарида.