Унга кўра, Тошкент вилоятида аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича аниқланган 964 та долзарб муаммоларни зудлик билан бартараф этишга 1 трлн. 57,1 млрд. сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди.

Мазкур қарорнинг ижроси юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 3 ноябрдаги қарори қабул қилинди. Ажратилган маблағнинг соҳалар ва йўналишлар кесимидаги таҳлили қуйидагича:

— Ички йўллар бўйича жами 329 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишлари учун 397,4 миллиард сўм;

— Ичимлик ва оқава сув таъминоти бўйича 389 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишлари учун 532,5 миллиард сўм;

— Электр-энергия таъминоти бўйича 88 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишлари учун 25,1 миллиард сўм;

— Газ таъминоти бўйича 2 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишлари учун 300 миллион сўм;

— Умумтаълим мактаблари бўйича 5 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишларига 2,4 миллиард сўм;

— Мактабгача таълим ташкилоти бўйича 9 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишларига 7,2 миллиард сўм;

— Жисмоний тарбия ва спорт бўйича 12 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишларига 4,1 миллиард сўм;

— МФЙ идоралари бўйича 59 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишларига 29,6 миллиард сўм.

Шунингдек, бошқа тоифадаги муаммолар бўйича жами 71 та объектлар аниқланган бўлиб, қуриш ва таъмирлаш ишлари учун 58,6 миллиард сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Шу муносабат билан бугун ва эртага жойларда аҳоли ўртасида тарғибот ва тушунтириш олиб борилаяпти. Аниқроғи, жайдаричасига айтганда, бу хушхабарни тезроқ етказиш, элнинг маслаҳатини олиш, бамаслаҳат иш қилиш учун масъуллар жойларда бўлиб туришибди.