Хусусан, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурини шакллантириш жараёнида асосий эътибор 133 та шароити оғир маҳаллаларга қаратилди. Ўрганилиб, улардан 44 таси дастурга киритилган бўлиб, жами қиймати 243 миллиард сўм маблағлар йўналтириш режалаштирилди.

Тасдиқланган «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла дастури ҳамда қўшимча дастурларни амалга оширишга жами 1 триллион 667 миллиард сўм маблағ молиялаштирилди. Шундан республика бюджети маблағларидан 86,6 миллиард сўм (шундан 26 миллиард сўм маблағ жамғармага келиб тушган), маҳаллий бюджетдан 86,6 миллиард сўм, тармоқ корхоналари ҳисобидан - 9,5 миллиард сўм, ташаббускор тадбиркор ва ҳомийлар маблағдан 54,3 миллиард сўм, тижорат банк кредитлари маблағ ҳисобидан 132 миллион сўм, шунингдек, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш дастури доирасида 108 миллиард сўм маблағлар йўналтирилиши кўзда тутилган.

Ҳудуд аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаларини яратиш, қишлоқлар (маҳаллалар)нинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жорий йилда дастур доирасида 344,3 километр йўллар таъмирланади. Ичимлик суви ва оқова сув тармоқлари, электр, газ таъминотини яхшилаш мақсадида 300 миллиарддан зиёд маблағлар йўналтирилмоқда. Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш доирасида 76 та боғча, 106 та мактаб ва 19 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади. 482,1 миллиард сўм маблағ ажратилиши режа қилинган.

Бундан ташқари, вилоятда жорий йилда 24 та маҳалла биноси, 2 та маҳалла гузари ҳамда 11 та маданият маркази қурилиш ва таъмирланиш ишлари бошлаб юборилди.
Қайд этилишича, дастур доирасида транспорт соҳасида, туман марказлари ва шаҳарларнинг архитектура қиёфасини яхшилаш, якка тартибдаги ва кўп хонадонли уй-жойларни таъмирлаш, ободонлаштириш, шу билан бирга ҳудуддаги «Туризм қишлоғи» ҳамда «Туризм маҳалласи», савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа бозор инфратузилмасини, ҳудудлардаги кичик саноат зоналари фаолиятини ривожлантириш бўйича маблағлар ажратилиши ҳам кўзда тутилган.

Жорий йилда «Обод маҳалла» ва «Обод қишлоқ» дастурига киритилган маҳаллалар рўйхати шакллантирилган, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.