Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.Р. фуқаро Ш.А.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани "Эвалак" МФЙ ҳудудидан 40 000 АҚШ доллари эвазига 15 сотих ер майдонини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 20 000 АҚШ доллари ва 6,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211 моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.