Ижтимоий тармоқда тарқалган, Қибрай туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди.

2023 йил 11 август куни соат тахминан 15:00 ларда Қибрай тумани ҳудудидан ўтган 4Р6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобил йўлининг 10- км.да, ҳайдовчи 2005 йилда туғилган  М.З. (Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) бошқарувидаги онасига тегишли бўлган "Спарк"да Тошкент-Чирчиқ йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг хавфли бурилиш қисмида рул бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Олган тан жароҳатлари оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автомобилнинг олд ўриндиғида бўлган 2005 йилда туғилган йўловчи туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қибрай тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.